Ўзбекча

25 март “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция бўлиб ўтмоқда

Экология

25.03.2024

eye

124

news-single

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан юртимизда 25 март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилиши кўзда тутилган.

Бугун сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, атроф-муҳитни асраш мақсадида давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.

Вазирлик барчани ушбу акцияда фаол иштирок этишга ва 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликни таклиф қилган. Бу билан ҳар бир шахс табиатни асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшиши ва бошқаларни ҳам она-заминга ғамхўрлик қилишга руҳлантириши мумкин.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025