Муносабат
29.09.2023
81
Пекин Сарой музейида “Бир камар бир йўл” ташаббусининг (БРИ) 10 йиллигига бағишланган “Ҳамжиҳатликда гуллаб-яшнаш: “Бир камар бир йўл” маданий мероси ва археологиясида ҳамкорлик” мавзусидаги янги кўргазма очилди.
Кўргазма Ўзбекистон, Қозоғистон, БAAдаги мавжуд тўртта маданий муассасадан келтирилган 84 та нафис артефактлар, шунингдек, Хитойни 10 та вилоятининг 13 та коллекциясидан иборат
Кўргазманинг тўртта бўлимида сўнгги ўн йилликдаги янги топилган Хитой артефактлари, масалан, Танг сулоласи (618-907) давридаги уч рангли сопол идишлар ва тош дафн тўшакларининг панеллари, олтин медаллар ўрин олган.
Шунингдек кўргазмада Ўрта Осиё яйловларидан, Фарғона ҳавзасидан тош ҳайкаллар, Aрабистон ярим оролидан кўк ва оқ чинни буюмларини ҳам учратиш мумкин.
Ушбу қадимий буюмларнинг аксарияти биринчи марта оммавий намойишга қўйилмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёйева сўз олиб, Буюк Ипак йўли бўйлаб ўзаро ҳамкорлик ва тенг ҳуқуқлилик асосида иқтисодий ва маданий алмашинувлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Маданият ва туризм вазири Ху Хепингнинг сўзларига кўра, Хитой сўнгги ўн йил ичида 24 давлат иштирокида 44 та ҳамкорликда археологик лойиҳа амалга оширган. Шунингдек, мамлакат олтита давлатда тарихий ёдгорликларни сақлаш бўйича 11 та халқаро дастурда иштирок этди.
Кўргазма 2024 йил 5 январгача “Шенву дарвозаси” кўргазма залида намойиш этилади.
Улашиш: