Дунё
24.03.2024
158
Галапагос ороллари учун сайёҳлар сонининг ошиши хурсандчилик эмас, турли муаммоларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бу асосан экология, озиқ-овқат хавфсизлиги, ҳайвонлар дунёси билан боғлиқ. Шу сабабли жорий йилдан бошлаб кириш тўловлари икки баробарга оширилиши кўзда тутилмоқда.
Эквадор туризм вазирлиги янги тўловларни эълон қилди. Ушбу тартиб 2024 йил 1 августдан кучга кириши белгиланган. Бунда барча мамлакатлар фуқаролари учун кириш нархи 100 доллардан 200 долларга кўтарилади. Фақатгина Меркосур Жанубий Америка савдо блоки аъзолари бундан мустасно. Икки ёшгача бўлган болалар, фуқаролигидан қатъи назар, бепул ташриф буюришлари мумкин. Бу 1998 йилдан буён Галапагосга кириш тўловларининг илк марта ўсиши деб айтилмоқда.
Маълумот учун, 100 дан ортиқ ороллардан ташкил топган Галапагос ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган. "Тирик музей" лақабли оролларда кўплаб ноёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар яшайди.
Улашиш: