Жамият
09.07.2024
205

Кеча Тошкентнинг Учтепа туманида ғойиб бўлган 6 ёшли боланинг жасади бугун суви тўла қудуқдан топилди. Очиқ ҳолда турган қудуққа тушиб ҳалок бўлган болаларнинг учинчи ҳолати қайд этилди. Шаҳримизда очиқ қудуқ, люк ва хандақларни ёпиб қўйишга ярамайдиган, кучи якка тартибдаги тадбиркор ёшларга етадиган, чириган меваларни сотиб оладиган аҳмоқлар борлигига ишонган, “қаҳқаравоссан” ҳоким ўзи аслида қаҳқаравотти? Чунамиза, унгаям онсонамас...
8 июл куни ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани ҳудудида 6 ёшли боланинг йўқолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қидирув жамоаси, йўқолиб қолган инсонлар ҳақида маълумот берувчи “Uzalert” кўнгиллилари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари болани топишга умид қилиб, пиёда юрдилар, маълумот тарқатдилар. Болакайнинг жонсиз танаси бугун тонгда отаси ишлайдиган цех ҳудудидаги сув билан тўлдирилган қудуқдан топилди.
ToshkentLand телеграм канали маълумотига кўра, бу охирги йилдаги очиқ қудуқ боланинг ўлимига олиб келган учинчи ҳолатдир. Наҳот биринчиси “бяҳке” ҳокимга сабоқ бўлмади? Иккинчиси ҳам?
Улашиш: