Ўзбекча

Жаҳонга чиқай ва жаҳондан олай десак

Жамият

12.06.2024

eye

90

news-single

Ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги ўрнини кучайтириш учун муҳим лойиҳа амалга оширилмоқда. Жаҳон Банки молиявий кўмаги билан Инновацион ривожланиш агентлигининг “English for Science 2024” бепул онлайн академик инглиз тили ўқув дастурининг 1-босқич танловлари бошланди.

Кўзланган мақсад – тадқиқотчиларимизнинг академик инглиз тили билим ва кўникмаларини яхшилаш, шунингдек, уларни халқаро илмий журналларга мақолалар тайёрлашда қўллаб-қувватлаш.

Ўқув дастурида қатнашиш учун қуйидаги талаблар қўйилган:

- инглиз тилини B1 даражасида билиш;

- илмий тадқиқот натижалари ёки ишланмаларга эга бўлиш;

- онлайн рўйхатдан ўтиш.

Ўқув жараёни онлайн платформа, мустақил таълим ҳамда ZOOM орқали менторлар билан семинар ва маҳорат дарсларидан иборат. Дастур менторлари сифатида АҚШ, Хитой, Япония, Германия, Нидерландия каби мамлакатлардан юқори тажрибага эга мутахассислар жалб қилинган.

Лойиҳада иштирок этиш истагини билдирган номзодлар жорий йилнинг 10 июлигача онлайн рўйхатдан ўтишлари лозим.

Дастур мамлакатимизда илм-фанни ривожлантириш, олимларимизнинг халқаро илмий ҳамжамиятдаги ўрнини юксалтириш учун муҳим имкониятдир.

Бироқ охирги йилларда ўзбек тадқиқотчиларининг халқаро илмий нашрларда чоп этилган мақолалари сони сезиларли даражада камайган. 2015 йилда чет элларда эълон қилинган материаллар сони 1700 атрофида бўлган, 2019 йилга келиб эса бу кўрсаткич 1100 тадан ҳам кам бўлиб қолган.

 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025