Ўзбекча

Сурайё Раҳмонова номзоди Болалар омбудсмани лавозимига тасдиқланди

Қонунчилик

10.10.2023

eye

58

news-single

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилишида Сурайё Раҳмонова номзоди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига тасдиқланди.

Бугун, 10 октябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалардан бири сифатида Сурайё Раҳмоновани Бола ҳуқуқлари бўйича вакилликка тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Унга кўра, номзод депутатларнинг кўпчилик овози билан ушбу лавозимга тасдиқланди.

Эндиликда Сурайё Раҳмонова номзоди Сенатда ҳам маъқулланиши керак.

Маълумот учун, Сурайё Раҳмонова 1978 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2000 йилда Тошкент давлат юридик университетида бакалавр, 2002 йилда эса магистр даражасига эга бўлган. 2015 йилда доцент илмий унвони, 2018 йилда юридик фанлар доктори илмий даражасига эга бўлган.

Сурайё Раҳмонова 2018-2019 йилларда Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот хизматида бўлим бошлиғи ва раҳбари, 2019 йилдан АОКА бўлим бошлиғи бўлган, 2022 йилдан Сенатнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлимида фаолият кўрсатган.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2026