Ўзбекча

Ҳуқуқлар бузилмаслиги керак — сиёсий партиялар

Қонунчилик

04.08.2024

eye

94

news-single

Юртимиздаги ҳар қандай ўзгариш, у яхшилик, бунёдкорлик истагида қилинса ҳам, халқ — кенг жамоатчилик ва мутахассислар билан келишилган ҳолда қилиниши зарур. Партиялар муносабат билдирди.

Тошкент шаҳри ҳокимининг 1 августдаги қарори билан пойтахтнинг Мирзо Улуғбек, Сергели, Шайхонтоҳур, Чилонзор ҳамда Яшнобод туманларида реновация лойиҳалари амалга оширилар экан. Қарор кўздан кечирилса, ўзгариш киритилиши зарур деб топилган ҳудудлар анчагина катта. Ҳатто, бош режаси йўқ Тошкентда бундай реновация ишлари қандай тартибда олиб борилиши турли хавотирларни уйғотади.

Ўзбекистондаги мавжуд сиёсий партиялар ҳам ўз устувор ғояларидан келиб чиқиб, мазкур ҳолат бўйича ўз муносабатларини билдиришди.

Жумладан, ЎзЛиДеП партияси реновация дастурларини амалга оширишда турар ва нотурар жойдаги мулк дахлсизлигига қатъий риоя қилиш зарурлигини айтиб ўтган.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси эса реновация ишлари бузиш ва қайта қуриш ишларини ўз ичига олишини, бу эса фуқароларнинг энг муҳим конституциявий ҳуқуқи бўлмиш уй-жойли бўлиш, мулкдор бўлиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри дахл қилиши мумкинлигини таъкидлаган.

Яшил партия ҳисобланмиш Ўзбекистон Экологик партияси эса ўз муносабатида ҳар қандай объектларни бузиш ва қайтадан қуриш ишлари аввало қатъий экологик стандартлар асосида амалга оширилиши зарурлигини, бунинг устига реновация ҳудуди сифатида кўрсатилган ҳудудларда кўп йиллик чинор ва бошқа ноёб дарахтлар мавжудлигини инобатга олиш лозимлигини айтиб ўтган. Партия қонунларимизни эслатиб, шаҳарсозлик ҳужжатлари лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан албатта ўтказилиши, ушбу ҳудуднинг экологик ҳолати хусусида аҳоли хабардор этилиши керак дея муносабат билдирган.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025