Ўзбекча

Украинадаги уруш кучайиши ортидан Қозоғистон президенти шошилинч топшириқ берди

Дунё

22.11.2024

eye

60

news-single

Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина атрофидаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан асосий ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бош вазир, президент администрацияси раҳбари, барча куч ишлатиш идоралари раҳбарлари ва ҳокимларга шошилинч чоралар кўришни топширди. 

“Қозоғистон Парламенти палаталарининг раислари қабул қилинаётган чоралар тўғрисида хабардор этилди. Мамлакатдаги вазият президентнинг шахсий назорати остида”, дея хабар берди президент матбуот котиби Берик Уали.

У давлат учун асосий стратегик мақсад — барқарорлик, осойишталик, қонунийлик ва тартибни сақлаш эканини билдирди.

“Қозоғистон икки славян халқи ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни музокаралар йўли билан тўхтатиш масаласини бир неча бор қўллаб-қувватлаган”, деб эслатиб ўтди матбуот котиб.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025