Дунё
28.10.2023
62

Воқеа содир бўлган вақтда конда 252 киши бўлган, 205 кончи ер юзасига чиқариб олинган.
Қазиш ишлари билан шуғулланувчи компаниянинг баёнотига кўра, ҳолат метан газининг портлаши натижасида содир бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Қозоғистон президенти Қарағанда вилоятидаги Костенко конида содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган кончиларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди, шунингдек, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Ҳукуматга кончилар оилаларига барча зарур ёрдам кўрсатишни топширилди. Воқеа сабабларини аниқлаш учун ҳукумат комиссияси тузилди.
Охирги маълумотларга кўра 252 кишидан 205 нафари ер юзасига чиқарилган, улардан 18 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган. 16 нафар кончи эса ҳаёт белгиларисиз топилди, 31 нафар кончини қидириш ишлари давом этмоқда.
Улашиш: