Ўзбекча

Метан газнинг нархи 400 сўмгача ошади

Жамият

27.05.2024

eye

189

news-single

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги жорий йилнинг 1 июндан 1 августгача бир куб метр метан газнинг энг баланд нархини 3750 сўм қилиб белгиланаётганини маълум қилди.

“25 май куни Вазирлар Маҳкамасининг метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддатини узайтириш кўзда тутилган қарори қабул қилинган. Унга кўра, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда 2023 йил 15 сентябрдаги 475-сонли қарор 7-бандига асосан киритилган унинг энг баланд чакана нархи 2024-йил 1-августгача бир куб метр учун 3750 сўм қилиб белгиланмоқда”, деб ёзади вазирлик ўз Телеграм каналида.

1 июндан эътиборан якунига етиши керак бўлган энг баланд чакана нарх учун белгиланган муддат яна икки ой давомида айрим ўзгартишлар билан амал қилади. Аввалги нарх 2024 йил 1 апрелгача 3250 сўм, 1 июнгача эса 3350 сўм эди.

 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025