Жамият
02.04.2024
225
Куни кеча ижтимоий тармоқларда “метан заправка”ларда газ нархи 3 800 сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу эса аҳоли орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” назорат инспекцияси томонидан ўрганилганда бундай вазият Фарғона шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида кузатилгани аниқланган.
Инспекциянинг Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ушбу АГТКШ масъуллари билан тушунтириш ишлари ўтказилиб, метан газнинг 3 350 сўмдан сотилиши таъминланган. Сурхондарё ва Андижон вилоятларидаги иккита АГТКШдаги асоссиз нарх оширишлар ҳам бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 мартдаги 173-сонли қарори билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи 2024 йил 1 июнгача бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгиланган.
АГТКШларда табиий газ ноқонуний равишда қиммат нархларда сотилаётганига гувоҳ бўлган фуқаролар қуйидаги манзилларга мурожаат қилишлари лозим:
Улашиш: