Ўзбекча

Ўзбекистонда энг оммабоп музейлар рўйхати эълон қилинди

Жамият

22.05.2024

eye

395

news-single

Музейлар нафақат туристик манзил, балки маълум бир соҳа бўйича кўргазмали ахборот манбаи ҳамдир. Ушбу манзилга қадам қўйган киши тарихий муҳитни ҳис қилиш билан бир қаторда қизиқарли маълумотларга эга бўлиши сир эмас.

Дунёда музейлари билан машҳур бўлган ва шу орқали сайёҳларни жалб қиладиган кўплаб давлатлар ҳақида эшитганмиз. У ерга кириш учун одамлар узоқ вақт навбат кутгани етмаганидек, каттагина маблағ ҳам сарфлашади.

Хўш, Ўзбекистондачи?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра,  мамлакатимиздаги музейларга 2023 йил давомида 5,7 млн киши ташриф буюрган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп меҳмон қабул қилган топ 5 та музей:

- Самарқанддаги Регистон ансамбли – 1  миллион 10,8 минг киши;

- Самарқанд давлат музей қўриқхонаси – 1 миллион 6,6 минг киши;

- Тошкентдаги Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Шон-шараф давлат музейи – 648,5 минг киши;

- Хива Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонаси – 448,4 минг киши;

- Бухоро давлат музей қўриқхонаси – 390,3 минг киши.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда музейлар сони 140 тани ташкил этган.

 

 

 

 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025