Ўзбекча

“Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси бошланади

Инфо-тақдим

25.10.2023

eye

155

Шунингдек, Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилади

news-single

© Фото: Umid Normuratov

Қарши шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.

Йиғилишда “Тахтақорача” довонида янги тоннел ва йўл қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди.

Хитойлик инвесторлар билан бирга Самарқанд билан Шаҳрисабзни боғловчи 30 километр йўлни таъмирлаш ишлари бошланади.

Шунингдек, “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг Қашқадарёдан ўтган 100 километр қисмини таъмирлашга 122,5 миллион доллар жалб қилинади.

Йиғилишда Шаҳрисабз аэропортида фуқаро авиацияси йўлга қўйилиши ҳам таъкидланди.

1 январдан бошлаб Шаҳрисабз аэропортига янги ATR самолёти парвозлари йўлга қўйилиб, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятларига маҳаллий рейслар кўпайтирилади.

Тошкент-Қарши йўналишида авиарейслар ҳафтасига 2 мартадан 7 мартага оширилади.

Натижада, авиачипталар нархи 2 баробар арзонлашади, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар оқими эса 3 баробар кўпаяди.

Келгуси йилда хорижий сайёҳларни 500 мингтага етказиш режалаштирилган.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025