Ўзбекча

Олов - тилсиз ёв

Жамият

26.01.2024

eye

367

news-single

Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг асосий вазифалари энг аввало, ёнғинларнинг олдини олиш, аҳоли ўртасида кенг кўламдаги тушунтириш ва тарғибот ишларини кучайтириш ва шу орқали ёнғинлар сонини камайтиришдан иборат. Аммо ёнғинларнинг аксарияти кишиларнинг лоқайдлиги, бепарволиги, ёнғин хавфсизлиги қонун-қоидаларига риоя қилмасликлари ва болаларнинг олов билан ўйнашлари натижасида юзага келмоқда.

Ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимлари ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида доимий равишда хонадонларда, кўп қаватлик уйларда бўлиб, ёнғинларга  сабаб  бўлувчи  ҳолатларни  аниқлашга,  аҳоли  билан ҳамкорликда  бу  нуқсонларни  ўз  вақтида  бартараф  этишга,  энг  муҳими  эса,  мана  шундай  камчиликлар  қандай  салбий  ҳолатларга  олиб  келиши  мумкинлигини  тушунтиришга  алоҳида  эътибор  қаратиб  келишмоқда.

      Шуни  алоҳида  таъкидлаш  лозимки,  ёнғинларнинг  олдини  олишда  аҳоли  ўртасида  ўтказилаётган  кенг  кўламдаги  тушунтириш  ишларининг  аҳамияти  катта.  Айниқса,  болалар  ўртасида  бу  ишларни  олиб  боришга,  олдимизда  турган  қиш  фаслида  арча, янги йил каби байрамларни  мароқли,  сермазмун  ўтказишга.  Табиат,  атроф - муҳит  ва  ўз  уйимизни  ўт  балосидан  сақлашни  тушунтиришга  кўпроқ  эътибор  қаратишмиз  лозим.  

Шу  боис, ёнғин  хавфсизлиги  хизмати  ходимлари  тез-тез  мактабларда,  мактабгача  тарбия  муассасаларда,  кўнгил очар боғларда  бўлишиб,  кичкинтойларга  ҳаёт  учун  муҳим  бўлган  ёнғин  хавфсизлиги  қоидаларини  ўргатиб  боришмоқда.  Айниқса,  ёш  болалар  ўртасида  фавқулодда  ёнғин  содир  бўлган  ҳолларда  қандай  ҳаракат  қилиш  лозимлигини  ўргатиш  аҳамиятлидир.  Болаларга  ёнғин  хавфсизлиги  қоидалари  қанча  эрта  ўргатилса,  юз  бериши  мумкин  бўлган  турли  кўнгилсизликларнинг  олдини  олишга  шунчалик  кўп  ҳисса  қўшилади.

Бу борада хизмат ходимлари томонидан мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари, мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги қоидалари, ёнғиннинг олдини олиш чоралари ҳақида жонли лавҳалар, кўргазмали қуроллар ёрдамида учрашувлар, суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Капитан  С.Ахунова 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик Палатаси биносида

ЁХТТЭ бўлинмаси инспектори 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025