Тошкент шаҳрида байрам кунлари асосий тантаналар “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шу билан бирга, пойтахт туманларида ҳам байрам сайллари бўлиб ўтади. Булар:
- Бектемир туманида: Coca-Cola Garden боғи, 19 март куни;
- Учтепа туманида: Сеул эко боғи, 19 март куни;
- Шайхонтоҳур туманида: Tashkent City боғи, 19-23 март кунлари;
- Юнусобод туманида: “Ўзэкспомарказ”, 20 март куни;
- Миробод туманида: “Фурқат” маданият ва истироҳат боғи, 21-24 март кунлари;
- Мирзо Улуғбек туманида: “Марказий” истироҳат боғи, 21-24 март кунлари;
- Сергели туманида: “Марказий хиёбон” (мўлжал – Сергели ҳокимлиги), 21 март куни;
- Олмазор туманида: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони, 19 март куни;
- Яккасарой туманида: Seoul Mun ҳамда Next кўнгилочар масканлари, 21-24 март кунлари;
- Янгиҳаёт туманида: Таshkent Index савдо мажмуаси, 20 март куни;
- Яшнобод туманида: “Ашхобод сайилгоҳи”, 21-24 март кунлари;
- Чилонзор туманида: “Ғафур Ғулом” боғи, 21-24 март кунлари.