Ўзбекча

Аҳоли мурожаатлари асосида қабул қилинган – Тошкент шаҳар ҳокимлиги реновация қарори ҳақида

Жамият

06.08.2024

eye

103

news-single

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим ҳудудларда реновация ишлари олиб борилиши ҳақидаги маълумотлар жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган, сиёсий партиялар ҳам ўз танқидий муносабатини билдирган эди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарор юзасидан тушунтириш берди: қарорга аҳоли шикоятлари сабаб қилиб келтирилди. Лекин айнан кимлар ва нимадан шикоят қилганига аниқлик киритилмаган.

Ҳокимлик хабарида айтилишича, реновация тўғрисидаги қарор аҳоли мурожаатларига биноан, иншоотлар ҳолати ва бошқа сабабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.

“Реновация лойиҳасининг мақсади уй-жой фондини янгилаш, авария ҳолатидаги уй-жойларнинг оммавий пайдо бўлишининг олдини олиш, ҳудудларни алоҳида кўп қаватли уйлар кесимида эмас, балки яхлит ривожлантириш орқали фуқароларнинг турмуш шароитларини яхшилашдан иборат. Бунда биноларнинг авариявийлик даражаси ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, иқтисодий ва энергетик самарадорлиги, эскирган кўриниши ва ҳудуднинг умумий меъморий ривожланишига мос келмаслиги ҳисобга олинади”, дейилади хабарда.

Жонажон юртимизни янгилаш, кўкаламзорлаштириш важлари билан қанчадан-қанча уйлар эгалари розилигисиз бузилди, дарахтлар кесилди, яшил ҳудудлар бетонланди. Бу галгиси нималар билан эсда қолишини вақт кўрсатади.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025