Дунё
10.10.2023
94

Комиссия раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги меҳнат мухожирлари билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.
Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Қаҳрамон Қуранбоев бошчилигидаги делегация Новосибирск шаҳридаги хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказида ҳамда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари истиқомат қиладиган ётоқхоналарда бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган 100 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Ўрганилган масалаларнинг айримлари жойида ҳал этилди, қолганлари эса мулоқотлар якунида ишлаб чиқиладиган йўл харитасига киритилиши ва ҳал этилиши белгиланди.
Улашиш: