Ўзбекча

166 минг АҚШ долларилик шахмат мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади

Спорт

30.05.2024

eye

170

news-single

Жорий йилнинг 5-15 июн кунлари UzChess Cup мусобақаси доирасида дунёнинг энг кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлади. Бу ҳақда UzChess ўз Телеграм саҳифасида маълум қилди.

Турнир 3 гуруҳда Masters (рейтинги 2700 ва ундан юқори), Challengers (рейтинги 2600 ва ундан юқори) ва Futures (рейтинги 2500 ва ундан юқори) шахматчилар иштирок гуруҳлари кесимида ўтказилади.

Вақт назорати анъанавий турда ҳисобланиб, ҳар бир ўйин бошида шахматчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 секунд вақт қўшиб борилади.

Мусобақада юртимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Жаҳонгир Воҳидов, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Ҳумоюн Бегмуродов ҳимоя қилади.

Шунингдек мусобақада дунёга машҳур Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон), Парҳам Магҳсоодлоо (Эрон), Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Ю Янгйи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия) каби шахматчилар ҳам дона суради.

 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025