Ўзбекча

Тақиқланган оздирувчи дорилар рўйхати эълон қилинди

Саломатлик

11.03.2024

eye

298

news-single

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маракази давлат муассасаси интернет орқали сотилаётган, озиш учун мўлжалланган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Булар:

  • Reborn Ultimate
  • Lipotrim Ultra
  • Сексуальная фигура
  • Al-Sheikh
  • Fatzorb
  • Fatzorb Ultra
  • Fatzorb Plus
  • Spirulina
  • Arabic
  • Reduksin Layt
  • Kod S
  • Shafran diet
  • Gold Puma
  • Блокатор жира
  • Hot pepper
  • Ферментаиз
  • Липоксин для похудения
  • Куаймый Extra
  • Slim ultra (Samyun Wan)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотлар “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” лабораторияларида текширилганда таркибида sibutramin моддаси мавжудлиги аниқланди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур модда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисида”ги 818-сон қарори билан тасдиқланган “Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхати”га киритилган. Таркибида sibutramin моддаси мавжуд бўлган юқорида кўрсатилган 19 турдаги маҳсулот дори воситаси сифатида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун қонунчилигимизда жиноий жавобгарлик белгиланган.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025