Ўзбекча

Энди метрода Face ID орқали тўлаш мумкин

Жамият

22.09.2023

eye

87

Транспорт вазирлиги Тошкент метросида Face ID орқали ишлайдиган янги тўлов тизимини синовдан ўтказишни бошлади

news-single

Бу йўловчиларга йўл ҳақини контактсиз тўлашга имкон беради. Шунчаки турникетдаги камерага қараш керак холос, деб хабар беради Podrobno.uz .

Ушбу тизим Россияда ишлаб чиқилган бўлиб Face Pay деб номланади.

Улар тизимни 2019 йилнинг кузида бир нечта бекатларда синаб кўришни бошлашади. 2021 йилнинг октябр ойига келиб эса тизим Москвадаги барча метро бекатларида ишга туширилади.

Face Pay қандай ишлайди?

Face Pay технологияси инсон юзининг биометрик маълумотлари аутентификациясига асосланган: буруннинг жойлашуви, қошлар шакли, кўз қорачиқлар орасидаги масофа ва ҳоказо.

Шундай қилиб, турникетдаги камера юз тасвирини ёки бошқа шахсий маълумотларни эмас, балки биометрик калитни ўқийди.

Ушбу биометрик маълумотларга эса фуқаронинг банк картаси уланган бўлади . Тизим одамни "таниганидан" сўнг, тасдиқлаш калити билан сўров банкка қайта ишлаш учун юборилади. Ва тўлов банк картасидан автоматик тарзда йечиб олинади.

Эгизаклар хизматдан фойдаланишда муаммоларга дуч келмаслигига тизим эгалари ишонтирмоқдалар. Чунки эгизакларнинг ташқи кўринишда инсон кўзига кўринмайдиган, аммо тизим сеза оладиган фарқлар бор. Сканерлаш вақтида юз бир-бирига боғланган кўплаб нуқталарга бўлинади. Aнализ давомида барча нисбатлар таққосланади ва бу фарқлар аниқланади.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2026