Жамият
02.05.2024
3 294
Ижтимоий тармоқларда “тонировка” нархи ошгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бундай маълумот, табиийки, муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, "тонировка" учун белгиланган тўлов миқдори ўзгармаганлигини маълум қилди.
Манбага кўра, тўлов миқдорлари аввалгидек:
- енгил автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) — бепул;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори — БҲМнинг 8 баравари (ҳозирда 2 720 000 сўм);
- Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун эса БҲМнинг 14 баравари (ҳозирда 4 760 000 сўм);
- М2, М3 тоифага оид III класс автотранспорт воситалари ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) — БҲМнинг 40 баравари миқдорида белгиланган (ҳозирда 13 600 000 сўм).
“Тонировка” учун рухсатномалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) олинса, ушбу тўловларга 10% чегирма мавжуд.
Улашиш: