Ўзбекча

Тошкентда туман

Жамият

25.11.2024

eye

65

news-single

Охирги кунларда пойтахт ҳудудида ҳам эрталаб ва кечқурун қалин туман тушиши кузатиляпти. Бу ҳолат машиналар учун кўриш масофасини пасайтириб юборади. Юқори намлик шароити эса турли кассаликлар тарқалиши учун қулай шароит яратади.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов маълум қилишича, 25—26 ноябрь кунлари антисиклон чеккаси таъсирига яқин жойлашган Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида Қуёш чиқиши ва ботишидан сўнг қалин туман ҳодисалари кузатилиши мумкин. 

Антисиклон водийдан тўлиқ чекингач, чоршанбадан бошлаб ҳатто водий вилоятларида ҳам қалин туман тушиши камая бошлайди. 

Қалин туман омили водийда ҳароратни юқори кўтарилиб кетиши олдини олиб, дов—дарахтларга бўлган иссиқлик стрессини камайтирса-да, аммо юқори намлик омили вирус ва бактериялар учун айни муддао бўлиб, водийда грипп сингари касалликни кўпайтиради. 

Шу билан биргаликда, бу каби водийнинг катта қисмидаги туман ҳодисалари энергетик тармоққа яхшигина юкламани оширади ҳам.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025