Ўзбекча

Украинадан “тортиб олинган” ҳарбий техникалар Москвада намойиш қилинди

Дунё

02.05.2024

eye

57

news-single

Россия пойтахти Москва шаҳрида NATO давлатларига тегишли, Украина билан уруш мобайнида қўлга киритилган 32 та турли хил зирҳли техникалар намойиш этилмоқда. Бу ҳақида ТАСС ахборот агентлиги хабар беради.

Кўргазмада Германияда ишлаб чиқарилган Leopard 2, АҚШга тегишли Abrams танклари ва Bradley жанговар зирҳли машинаси, Буюк Британияда ишлаб чиқарилган Husky ва Mastiff русумли ҳарбий автомашиналар, Франциянинг AMX-10 RC, Австралиянинг Bushmaster, Швециянинг CV90 жанговар автомобиллари бор. Шунингдек, тадбир доирасида турли ўқотар қуроллар, Украина ҳудудидан қўлга киритилган ҳужжатлар, хариталар ва дронлар ҳам намойиш этилиши кўзда тутилмоқда.

France Press ахборот агентлигининг ёзишича эса, Россия қўлга киритган ҳарбий техникаларнинг аксарияти яроқли эмас. Улар айнан ишламай қолганлиги сабабли ташлаб кетилган. “Кремл бундай шовшувли кўргазмани ўз халқини руҳлантириш учун уюштирган бўлиши мумкин,” дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ рус армияси Украинада бир кунда 43 та артиллерия тизими, 20 та зирҳли патрул машинаси ва 11 танкидан ажралиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2024