Инфо-тақдим
11.10.2023
44
Узгидромет тезкор хабар билан чиқди

12-14 октябр кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда гидрометеорология агентлиги.
12-13 октябр кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, 13 октябрда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
13-14 октябрда ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 10-15 даражагача, кечалари 2-5 даража илиққача пасаяди, шимолда 1-3 даража совуққача бўлиши мумкин.
Улашиш: