Жамият
22.12.2023
182
Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар масаласига оид ишларни намунали ташкил этиш мақсадида 21 та вазирлик ва идоранинг қуйи тузилмалари вакилларидан иборат ҳар бир маҳалла учун алоҳида кичик ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби белгиланди.
Хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясининг “Маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш бўйича намунавий тизим яратиш тўғрисида” 8-сон баёни ижрога қаратилди.
Унга кўра биринчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2 тадан туман (шаҳар)дан жами 56 та маҳалла танлаб олиниб, хотин-қизлар билан ишлаш тизими намунавий тартибда йўлга қўйилади, иккинчи босқичда эса ушбу тизим барча маҳаллаларда жорий қилинади.
Хотин-қизлар билан манзилли ишлаш ва маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг иш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаш механизмида –
Маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг тўғридан тўғри ҳамда маҳалла “еттилиги” билан ҳамкорликдаги вазифалари, кунлик ва ҳафталик иш режалари намунаси, шунингдек, хотин-қизлар фаолининг иш самарадорлигини ошириш, фаолиятини босқичма босқич намунали ташкил этиш схемаси ишлаб чиқилди.
Фаолияти намунали йўлга қўйиладиган 56 та маҳалланинг (28 та туман ва шаҳарнинг ҳар биридан 2 тадан) рўйхати шакллантирилди.
Маҳаллаларда оила ва хотин-қизлар масаласига оид ишларни намунали ташкил этиш мақсадида 21 та вазирлик ва идоранинг қуйи тузилмалари вакилларидан иборат ҳар бир маҳалла учун алоҳида кичик ишчи гуруҳларнинг намунавий таркиби белгиланди.
Хотин-қизлар фаолининг қуйидаги асосий 7 та вазифаси аниқлаштирилди:
1. Хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, таълим олиш ва ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни ташкил қилиш;
2. Хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатлик қоидаларини, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва спортни оммалаштириш;
3. Хотин-қизларни касбга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка жалб этиш ҳамда ҳунармандлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
4. Миллий ва анъанавий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, ундаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, низоли ва зўравонликка мойил, зиддиятли оилалар билан ишлаш, мутасадди ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизларнинг радикал оқимлар таъсирига кириб қолишининг олдини олиш;
5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
6. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, жабрланганларни реабилитация қилишни ташкил қилиш, профилактика ҳисобидаги хотин-қизлар билан ишлаш, чет давлатдаги аёлларни оиласига қайтариш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
7. Хотин-қизлар масалалалари бўйича маҳалладаги “еттилик” билан иш олиб бориш, мутасадди ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Шунингдек, маҳалла хотин-қизлар фаолининг маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим, солиқ инспектори билан бевосита ҳамкорликдаги вазифалари мазмуни аниқ белгилаб қўйилди.
Намунавий тартибда ўз ҳудудидаги маҳаллаларда хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш учун масъул сифатида Сектор раҳбарларининг ҳам ўрни белгилаб қўйилган.
Янги тизимдан қандай натижалар кутилади:
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси тизимида Республика даражасидан маҳаллагача бўлган бўғинларда самарали бошқарув тизими йўлга қўйилади.
Маҳалла “еттилиги” ўртасида вазифалар аниқ тақсимланади, юкламалари камаяди.
Маҳалла “еттилиги”нинг муаммоли оилалар ва хотин-қизлар билан аниқ манзилли ишлаши таъминланади.
Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг маҳаллада хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиш бўйича тизимли ишлаши йўлга қўйилади.
Ажратилаётган маблағлар аниқ ва мақсадли сарфланиши таъминланади.
Улашиш: