Ўзбекча

“Yandex.Go” блокланиши мумкин

Бизнес

07.10.2023

eye

402

news-single

Транспорт ва етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи компанияга айрим талаблар қўйилган.

Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда “Yandex.Go” хизмати ҳақида эълон қилинган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Жорий йилнинг сентабр ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:

1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;  

2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.

2023 -йил 1-декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига “Yandex.Go” компаниясининг  Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2026