Қонунчилик
29.09.2023
1 073
"Дафтарга" кириш ва ундан чиқариш мезонлари ҳақида мутахассис маълумот берди
© Фото: Kun.uz
Kun.uz сайти олган интервьюда, Ёшлар ишлари агентлиги мутахассиси Ҳайитбой Искандаров “Ёшлар дафтари” ҳакидаги саволларга жавоб берди.
“Ёшлар дафтари” - бу электрон маълумотлар базаси бўлиб, унга 14-30 ёш оралиғидаги ижтимоий, иқтисодий, психологик муаммолари мавжуд бўлган ҳамда билим олишга, касб-ҳунар ўрганишга иштиёқи бўлган ёшлар киритилади.
3 та йўналишда ариза бериш мумкин. Биринчи йўли — маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига боғланиб, ариза қолдиради. Иккинчи йўл — yoshlardaftari.uz сайти орқали ариза бериш. Учинчи йўл — 1093 қисқа рақами орқали ариза қолдириш мумкин. Аризалар 5 иш кун ичида кўриб чиқилади.
“Дафтар”да 25 турдаги ёрдамлар мавжуд. Тизим шаффофликни таъминлаш учун ҳар бир йўналиш бўйича фуқарога бериладиган ёрдам ҳақида, тасдиқлангани тўғрисида алоҳида смс хабарномалар юборилади.
“Ёшлар дафтари”га киритилиб, ёрдам олган ёшлар яна 6 ой муддатдан кейин ариза қолдириши мумкин бўлади.
"Бунда битта истисно бор, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 312-сонли қарори асосидаги қўшимча низомларга кўра, фойдаланувчи ёш бир марталик ёрдамни белгилаб “Ёшлар дафтари”га кирса, у “дафтар”дан чиқариб юборилмайди ва иккинчи қўшимча ёрдам олишга имкон яратилади, бошқа бундай истиснолар йўқ" - дейди мутахассис.
“Ёшлар дафтари”дан чиқаришда рўйхатдан ўтган ёш ўзи белгилаган ёрдам турини олгандан кейингина чиқарилади. Бу жараёнлар смс хабарномалар орқали амалга оширилади.
Ушбу тизим яратилгандан буён бу тизимга 1,1 млн ёшлар киритилган. Уларга ёрдам кўрсатиш учун жамғармалардан эса 1 трлн 270 млрд сўм миқдордаги маблағлар ажратилган.
Улашиш: