Ўзбекча

Ёшлар раҳбарларга бириктирилади

Жамият

23.02.2024

eye

105

news-single

21 феврал куни “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 мартдан алоҳида ишлаш талаб этиладиган, шунингдек, истеъдодли ва иқтидорли ёшлар “Ёшлар баланси” механизми асосида вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотлар ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбарларига бириктирилади.

Ушбу тизим доирасида раҳбарлар ҳар ойда камида бир маротаба ўзларига бириктирилган ёшлар билан учрашув ташкил этиши лозим бўлади. Бу билан уларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва салоҳиятини юзага чиқариш, уларни талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашади.

Мазкур тизим, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳар томонлама ёрдам бериши таъкидланган.

Улашиш:

Сайт ахборотларидан фойдаланишда «акцент.уз» сайти ҳаволаси кўрсатилиши шарт. 1043 сонли ОАВ (веб-сайт) давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома.

Аксент.уз таҳририятининг телефон рақами

+ () --

акцент.уз © 2025